"Терма жамоада ўтказган 12 йилимдан сўнг халқаро футболдаги фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бу қарорни қабул қилиш осон бўлмади, бироқ ёш бельгияликларга жой бўшатиш вақти келди деб ҳисобладим.
Фаолиятим давомида мен билан бирга ишлаган инсонларга рахмат айтаман. Мураббий ва жамоага Европа чемпионати саралашида омад тилайман. Рахмат, Бельгия" - дейди Феллайни.