
Уларнинг етук футболчилар бўлиб вояга етиши йўлида малакали мураббийлар камарбаста бўлишаётир. Бунинг баробарида, ёшларнинг маҳоратини янада ошириш учун турли миқёсдаги мусобақалар ташкил этиляпти.
Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби раҳбарияти ташаббуси билан 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида уюштирилган очиқ биринчилик ана шулар жумласидандир.
Урганч шаҳрида бир неча кун мобайнида бўлиб ўтган мазкур мусобақада 16 та - Хоразм вилоятининг барча шаҳар ва туманлари, шунингдек, Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманидаги БЎСМ жамоаси ғолиблик учун баҳс юритди. Мусобақа аввалига тўрт гуруҳда олиб борилди, сўнгра гуруҳида биринчи ўринни олган жамоалар учрашувларни давом эттиришди.
Ярим финалда “Академия”(Янгибозор тумани) жамоасининг ёш футболчилари “Хонқа БЎСМ”(Хонқа тумани)даги тенгдошларини йирик 3:0 ҳисобида доғда қолдиришди. Иккинчи жуфтликда “Ёшлик”(СЎЕАИБЎСМ, Урганч шаҳри) жамоаси “Хива БЎСМ”(Хива тумани) устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
“Академия” ва “Ёшлик” жамоалари орасида кечган ҳал қилувчи беллашув ниҳоятда ҳаёжонли кечганлиги билан ажралиб турди. Ўйиннинг асосий вақтида ғолибни аниқлашни имкони бўлмагач, пенальтилар серияси ўтказилди. Унда вилоят маркази вакилларининг қўли баланд келди(4:2). Натижада, “Ёшлик” жамоаси 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ташкил этилган очиқ биринчилик ғолибига айланишди.
Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.



![]() | 15.10.2026 00:08 Ўқилди 34785 "Roma" - "Real" LIVE |
![]() | 12.10.2026 23:24 Ўқилди 21151 Elit OCHL. Hamrobekovning "Traktori" durang o'ynadi, "Al Ahli" BAAda 3 ta gol urdi |
![]() | 13.10.2026 02:16 Ўқилди 13742 Elit OCHL. "Neftchi" mehmonda "Al Nassr"ga mag'lub bo'ldi |
![]() | 12.10.2026 19:56 Ўқилди 12207 Zayniddin Tojiev: "O'yin yangi stadionda o'tkazilgani muxlislarga ham maqul keldi" |
![]() | 14.10.2026 00:32 Ўқилди 10415 Mustaqil futbol regulyatori: aksariyat ingliz klublari moliyaviy inqiroz yoqasida turibdi |
![]() | 14.10.2026 00:08 Ўқилди 8816 YCHL. "Atletiko" – "Man Yunayted" va boshqa uchrashuvlari start oldi (onlayn hisob) |
![]() | 11.10.2026 02:08 Ўқилди 8458 PSJ "Le-Man"ni mag'lub etdi |
![]() | 14.10.2026 19:16 Ўқилди 6452 Birodar Abduraimov va To'lagan Isoqov vorislari” metodik qo'llanmasi taqdimoti o'tkazildi |
![]() | 11.10.2026 21:08 Ўқилди 5727 Brendan Rojers: "Paxtakor"ga imkon qadar muammo tug'dirishga harakat qilamiz" |
![]() | 15.10.2026 00:00 Ўқилди 5620 LIVE. YCHL. "Manchester Siti" - PSJ 0:0 (matnli translyatsiya) |
Реклама
Сайт хақида