“Биз яхши ўйнадик. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисобни 3:0 кўринишига келтиришимиз мумкин эди. Бундай ўйинларда вазиятлардан фойдаланиш жуда муҳим. Биринчи бўлимдагидек вазиятларни қўлдан бой бермаслик керак. Умуман олганда биз ўз ишимизни яхши бажардик, энди кейинги ўйин ҳақида ўйлашимиз мумкин. Киевга, албатта ғалаба учун борамиз. Кейинги ўйинга ҳам худди шундай кайфият билан бориш лозим”,—дейди Виллиан.