Сарри: “Челси” “Динамо”га кўпроқ гол уриши мумкин эди”
08.03.2019 09:42 Ўқилди: 1830
Лондон клуби бош мураббийи Европа лигасида Киевнинг “Динамо”си устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикрлари билан бўлишди.
“Биз кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, айниқса биринчи бўлимда. Аммо натижада барибир ҳам яхши. Йирик ҳисобдаги ғалабага қарамай Киевга диққат-эътиборни максимал тарзда бир жойга жамлаб боришим шарт. Хотиржамликка берилмай, ҳушёрликни сақлаш керак. Агар жавоб ўйинида гол ўтказиб юборадиган бўлсанг, унда руҳий бўшлиққа тушиб қолишинг мумкин”,—дейди Сарри.