Марселино: “Краснодарга қарши ўйиннинг дастлабки 35 дақиқаси мавсумдаги энг яхшиларидан бири бўлди”
08.03.2019 08:42 Ўқилди: 1818
“Валенcия” бош мураббийи Европа лигаси 1/8 финали биринчи учрашувида “Краснодар” устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикрлари билан бўлишди.
“Дастлабки 35 дақиқа мавсумдаги энг яхшиларидан бири бўлди. Иккинчи бўлимни эса кўришни хоҳламасдим, у ҳар тарафлама жуда ёмон ўтди. Яхши натижага эришиш учун танаффусдан кейин кўпроқ ишлашимиз лозим эди. Ўйин 90 дақиқага чўзилади, агар диққат-эътиборни йўқотсанг, рақиб сенга жуда кўп муаммолар яратиши мумкин”,—дейди Марселино.