"Динамо" эртага "Навбаҳор", индинга "Андижон" билан ўйнайди
19.07.2019 12:00 Ўқилди: 994
Бугун, 19 июль куни “Динамо” жамоаси Чимён тоғли ҳудудидаги машғулотларни якунлаб, Суперлига иккинчи даврасига тайёргарликни Тошкентда давом эттиради.
“Динамо” жамоасининг пойтахтдаги дастлабки назорат учрашуви 20 июль, шанба куни Наманганнинг “Навбаҳор” клубига қарши ўтказилиши ҳақида хабар бергандик.
21 июль куни эса Даврон Файзиев мураббийлигидаги “Динамо” жамоаси Александр Хомяков бошчилигидаги “Андижон” жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушишади.