Карвахаль камида бир ойга, Васкес март ойи охиригача сафдан чиқди
07.03.2019 22:00 Ўқилди: 1596
«Реал» Даниэль Карвахаль ва Лукас Васкеснинг жароҳатлари ҳақида маълумот берди.
Васкес ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги «Аякс»га қарши ўйинда жароҳат олиб алмаштирилган эди. Карвахаль эса учрашувни охиригача етказди.
Marca нашри хабарига кўра, Карвахаль камида бир ой майдонга тушмайди. Васкес эса март охиригача сафдан чиқди, у 31 март кунги «Уэска»га қарши ўйинда иштирок эта олади.