Ушбу ўқув-машғулот йиғини доирасида "Навбаҳор" мураббийлари бир қатор янги футболчиларни кўрикдан ўтказишмоқда. Мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирган ўйинчилар билан шартнома имзоланмоқда.
"Навбаҳор" лагеридан дарак: Турғунбоев қайтди, Ўрунов кетиш арафасида
Куни кеча 2 нафар футболчи "лочинлар" билан келишувга эришиб, шартномага имзо чекди. Булар – ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев ва ҳужумчи Шерзод Ҳакимов.
Азизбек Турғунбоев – 1994 йилнинг 1 октябрида Наманган вилоятининг Поп туманида туғилган. 2015 – 2018 йилларда "Навбаҳор"да тўп тепган. Шу кунгача Турғунбоев жамоа таркибида 72та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол урган.
Азизбек жорий йилнинг февралида 2та клуб ("Навбаҳор" ҳамда "Пахтакор") билан шартнома имзолагани боис, ЎФА томонидан 9 июлгача футболга оид ҳар қандай фаолиятдан четлатилганди.
Азиз Турғунбоев, Ирисметов ва Сариков 6 ойга, Мўминжонов 1 йилга футболдан четлатилди
Дисквалификация муддати якунланганидан сўнг, маҳоратли ярим ҳимоячи наманганликларнинг Тошкентдаги йиғинига қўшилди ва фаолиятини яна қадрдон жамоасида давом эттирадиган бўлди.
Шерзод Ҳакимов – 1987 йилнинг 13 мартида Фарғонада туғилган. 2006-2018 йилларда Фарғонанинг "Нефтчи" клубида ўйнаган. Шунингдек, 2014 йилнинг 1-даврасида "Олмалиқ"да тўп тепган.
Тажрибали ҳужумчи жорий мавсумнинг 1-даврасини Термизнинг "Сурхон" жамоасида ўтказди ва 12та баҳсда майдонга тушиб, 3та гол урган.
"Биз бўлажак учрашувларда мазкур футболчиларнинг чиройли ўйинлари ва голлари билан "лочинлар"нинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишларини тилаб қоламиз", - дейилган клуб матбуот хизмати берган хабарда.
10.04.2024 00:25 Ўқилди 2412 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1470 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1380 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1107 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 921 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 843 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
10.04.2024 00:00 Ўқилди 720 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити". МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 621 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 570 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 543 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |