Италиялик дарвозабоннинг қонидан допинг аниқланди, уни жиддий жазолар кутмоқда
07.03.2019 19:42 Ўқилди: 1664
Италиянинг “Ливорно” клуби дарвозабони Лука Маццони таъқиқланган модда истеъмол қилгани учун катта муаммоларга дуч келиши мумкин.
Италиялик журналист Жанлука ДиМарционинг хабар беришича, 34 ёшли дарвозабон B серия доирасидаги 17 февраль санасида бўлиб ўтган “Лечче”га қарши ўйиндан (2:3) кейин допинг тестидан ўтган. Таҳлил комиссияси футболчининг қонидан кокаин метоболити бўлган – бензоилэкгонин моддасини аниқлаган. Шу сабабдан чемпионат мутасаддилари Маццонини вақтинчалик футболдан четлатган.
Лука Маццони жорий мавсум B сериянинг 20та баҳсида қатнашиб, 25 бора ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан. “Ливорно” эса мусобақа жадвалининг 14 погонасида бормоқда.