Чемпионлар лигасидаги қониқарсиз натижадан сўнг “Рома” раҳбарияти, клуб бош мураббийи Эусебио Ди Франческони яқин соатлар ичида истеъфога чиқаради, дея хабар беради CalcioMercato.
Италия нашрининг маълумотига кўра, римликларнинг бошқарувига Клаудио Раньери келиши мумкин. 67 ёшли мутахассис пайшанба куни тонгда “Рома” вакили Франко Бальдини билан учрашган. У клубни мавсум охиригача бошқариши режалажтирилган. Шунингдек, Албания терма жамоасида фаолият олиб бораётган Кристиан Пануччи ҳам “Рома”нинг мураббийлик курсисини эгаллаши мумкин.
Маълумот ўрнида, Ди Франческо “Порто”га қарши жавоб учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманига келмагани учун УЭФА томонидан жаримага тортилишга яқин турибди.