Сенегал термаси Тунисни қўшимча дақиқаларда ютган ҳолда Африка кубогининг финал босқичига йўлланма олди. Финалда Сенегал ва Жазоир термалари ўзаро куч синашади.
Ҳал қилувчи баҳсда сенегалликлар мудофаа чизиғида каттагина йўқотиш бор. "Наполи" ҳимоячиси Тунисга қарши ўйинда мусобақадаги иккинчи сариқ карточкасини олди ва финални ўтказиб юборадиган бўлди.
Сенегал ҳамда Жазоир термалари ўртасидаги ўйин 19 июнь куни Тошкент вақти билан соат 23:55да бошланади.
28 ёшли футболчи якунланган мавсум барча турнирларда 48та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассистга эришган.