Маълумотларга кўра, агар "Реал" 51 ёшли немис мутахассисига таклиф билан чиқса, Клопп бу таклифга рад жавобини беради.
Олдинроқ, Клопп "Реал"нинг ёздаги асосий мақсади эканлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп 2015 йилда Дортмунднинг "Боруссия" клубини тарк этиб, "Ливерпуль" бош мураббийига айланган эди.