Ўтган йили ёзда "Реал" раҳбарияти "Челси"нинг бельгиялик кипери Тибо Куртуанинг трансфери учун 35 миллион евро сарфлаганди.
Куртуа жорий мавсумда "Реал"нинг асосий дарвозабони сифатида иштирок этмоқда. Куртуа "Реал"га келиши биланоқ жамоанинг кетма-кет 3 маротаба ЕЧЛда ғолиб чиқишига катта ҳисса қўшган кипери Навас захирага ўтказилди. Натижада бельгиялик посбон "Реал"нинг ички чемпионат ва ЕЧЛдаги ўйинларида асосий таркиб футболчисига айланди. Навасга эса ЕЧЛ гуруҳ босқичи ҳамда Ла Лигада фақатгина 3тадан ўйин ва Испания Кубоги учрашувларида имконият берилди.