Мбаппенинг Хуан Бернатга берган узатмаси унинг учун жорий мавсум ЕЧЛдаги 5-голли паси бўлди. 20 ёшли футболчи бу кўрсаткич бўйича (саралаш баҳслари ҳисобга олинмаган) мусобақада пешқадам бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринларни эса 4 тадан голл узатма берган “Лион” форварди Мемфис Депай, “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Рияд Маҳрез ва “Аякс” футболчиси Душан Тадич эгаллаб турибди.