«Ювентус» янги мавсум олдидан таркибни кучайтиришда давом этмоқда.
Бу сафар туринликлар «Сассуоло» ҳимоячиси Мериҳ Демирал билан беш йиллик келишувга эришишди. Трансфер суммаси эса 18 млн. еврога баҳоланган.
Қайд этиш жоизки, «Сассуоло» футболчини жорий йилнинг январида «Аланьяспор»дар ижара асосида қўлга киритганди. Кейинчалик эса уни 9,25 млн. еврога харид қилишга ҳам эришишди.