Шу вақт мобайнида у жамоанинг тажрибали футболчиларидан бириги айланиб улгурди. У мавсум олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Янги мавсумга қандай ҳозирлик билан келяпсиз? Умуман олганда бу мавсумдан нима кутаяпсиз?
- Жамоамиз анчадан буён янги мавсумга тайёргарлик кўришмоқда. Мана биз ҳам куни кеча ОТЖдаги йиғинимизни якунлаб жамоамиз сафига келиб қўшилдик. Жамоамиздаги муҳит аъло даражада. Бу йил ҳам жамоадошларимиз билан биргаликда совринли ўринлар учун курашамиз.
- Мана сиз ОТЖ билан бирга ўқув машғулот йиғинида бирга бўлдингиз, у ердаги машғулот билан клуб машғулоти ўртасидаги фарқ нимада?
- Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Ҳар иккала мураббийдан ҳам керакли сабоқларни олиб яхши футболчи бўлишга ҳаракат қиламан. ОТЖ билан бирга ҳам яхши йиғин ўтказдик. Йиғин доирасида бир неча ўртоқлик учрашувлари ташкил қилинди.
- Ўзингизни жисмоний қандай ҳолатингизни қандай баҳолайсиз?
- Жисмоний ҳолатим анча яхши. Ўз ўйинларим билан мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан.
- Жамоада қайси футболчи билан кўпроқ ҳаракатларингиз бир бирига мос келади яъни сиз билан ким яхши «тандем» бўлади олади?
- Айнан кимнидир ажратиб кўрсата олмайман. Чунки кўпчилиги билан бирга ўсганман ва улар билан анчадан буён бир майдонда тўп сураман.
- Жамоа сезиларли даражада ёшарди. Суперлига жамоалари таркибида тажрибали футболчилар, легионерлар мавжуд. Бу сизни чўчитмайдими?
- Тўғри жамоамиз ёш лекин бу бизни ташвишлантирмайди. Чунки юқорида айтиб ўтганимдек жамоадошларимни кўпчилиги билан анчадан буён биргамиз. Жамоадошларим ёш бўлишига қарамай сиз юқорида айтиб ўтган футболчилардан қолишмайди.
![]() | 24.05.2025 10:24 Ўқилди 1689 Luka Modrich faoliyatini qaerda davom ettirishi mumkinligi malum |
![]() | 21.05.2025 08:16 Ўқилди 1650 Gvardiola g'alati sabab tufayli “Man Siti“ni tark etishi mumkinligi malum qildi |
![]() | 26.05.2025 00:11 Ўқилди 1416 U-17 jahon kubogi. O‘zbekistonning guruhdagi raqiblari aniq bo‘ldi |
![]() | 27.05.2025 09:48 Ўқилди 1332 Goal Oltin to'pni yutishga davogarlar reytingini yangiladi |
![]() | 29.05.2025 09:56 Ўқилди 1095 Modrich faoliyatini kutilmagan chempionatda davom ettirishi mumkin |
![]() | 24.05.2025 08:56 Ўқилди 996 Virc “Liverpul“ga o'tib, tarixdagi uchinchi eng qimmat transferga aylandi |
![]() | 29.05.2025 11:00 Ўқилди 867 “Real“ Alonso orqali TOP transfer amalga oshirmoqchi |
![]() | 23.05.2025 07:56 Ўқилди 750 “Real“ mavsumning eng yaxshi futbolchisini aniqladi |
![]() | 27.05.2025 09:16 Ўқилди 621 Lamin Yamal XXI asr La Liga rekordini o'rnatdi |
![]() | 30.05.2025 09:32 Ўқилди 594 “Real“ va “Liverpul“ nihoyat kelishuvga erishdi |