Покистон ОТЖ Тошкентда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати саралашида иштирок этмайди
06.03.2019 17:50 Ўқилди: 2397
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг март ойида 2020 йил Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашида қатнашиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Гуруҳимиздан Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоалари жой олган бўлиб, гуруҳдаги ўйинларнинг барчаси пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилганди.
Аммо Покистон олимпия терма жамоаси мазкур саралаш баҳсларида иштирок этмаслигини маълум қилди. Эндиликда вакилларимиз жойлашган "F" гуруҳида 3та терма жамоа Осиё чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб боради. Ўйинлар 22-26 март кунлари оралиғида "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.
Саралаш баҳсларининг янги тақвими қуйидагича кўриниш олди: