"Навбаҳор" Ибрагимов ва Алибоев билан шартнома тузди
06.03.2019 10:42 Ўқилди: 2077
Янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.
Куни кеча тажрибали ҳужумчи Азиз Ибрагимов ва Наманган футболи тарбияланувчиси бўлган маҳоратли форвард Илҳом Алибоев жамоа билан шартнома имзолашди. Мазкур футболчилар янги мавсумни “лочинлар” таркибида ўтказишади.