“Шпорлар” Чемпионлар лигасининг кетма-кет 18-ўйинида гол уришнинг уддасидан чиқди. Лондон клуби сўнгги бор 2016 йил ноябрида мусобақанинг гуруҳ босқичида “Байер” дарвозасини ишғол қила олмаганди. Шунингдек, “Тоттенхэм” сўнгги 8 та сафар ўйинида атиги бир марта — 2018 йил сентабрида “Интер”га (1: 2) мағлуб бўлганди.