Учрашувда “Аякс” “Реал”ни 4: 1 ҳисобида таслим қилди. Амстердам клуби 23 йил ичида илк бор мусобақанинг сафар ўйинида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. “Аякс” сўнгги бор 1996 йил апрелида Афинада “Панатинаикос”ни 3: 0 ҳисобида ютганди.
Бундан ташқари “Аякс” мавсумда кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозонди. Жамоа бу ўйинларда 17 та гол урди ва атиги 2 та гол ўтказиб юборди.