"Челси" дарвозабони Кепа Аррисабалага жамоани тарк этиши мумкин.
El Confidencial нашрининг хабарига кўра, "Челси" эгаси Роман Абрамовичга Кепанинг "Манчестер Сити" билан ўйиндаги қилган хатти-ҳаракатлари ёқмаган ва уни жамоадан кетишини хоҳламоқда. Маурицио Сарри буни ижобий ҳал қилган ва Кепа билан алоқа яхшилигини айтиб ўтганди. Аммо, россиялик тадбиркор Кепадан яхшигина хафа бўлган кўринади.