"Барселона" янги мавсумдаги илк ўйинини "Арсенал"га қарши ўтказади
21.06.2019 16:21 Ўқилди: 1062
"Барселона"нинг янги мавсумдаги биринчи ўйини санаси ва рақиб жамоа номи маълум бўлди.
Каталония клуби Жоан Гампер Кубоги учун баҳсга "Арсенал"ни таклиф қилди.
Учрашув 4 август куни "Камп Ноу"да бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 23:00да старт олади.
Жоан Гампер Кубоги - ҳар йили "Барселона" томонидан ташкиллаштириладиган ўртоқлик турнири ҳисобланади. Ушбу мусобақа 1966 йил "Барселона" собиқ президенти Энрике Льоде ташаббуси билан ўтказилган. Турнирга "Барселона" асосичиси Жоан Гампер номи берилган.