Каземиро: "Солари йигитларга Зидан каби муомала қилмоқда"
05.03.2019 19:00 Ўқилди: 2072
"Реал" ярим ҳимоячиси Карлос Каземиро жамоа бош мураббийи Сантьяго Солари ҳақида фикрларини билдирди.
"Реал"да ишлаган барча мураббийнинг ўзига ҳос ижобий томонлари бўлган. Зидан бизна отадек мурожаат қиларди. Ҳозирда Соларида ҳам шундай. У Зидан каби биз билан гаплашади. У барча ишларида тўғри бўлишга бизни ўргатади", - деди Каземиро.
Бугун "Реал" ЕЧЛнинг 1/8 финали доирасида "Аякс"га қарши баҳс олиб боради.