“Арсенал” ҳимоячиси Начо Монреаль ёзги трансферлар вақтида Каталонияга кўчиб ўтиши мумкин, дея хабар беради Football Espana.
“Арсенал” ҳимоячиси Начо Монреаль ёзги трансферлар вақтида Каталонияга кўчиб ўтиши мумкин, дея хабар беради Football Espana. "Барселона" асосий таркиб аъзоси Хорди Албанинг ўрнини тўлдирувчи сифатида Монреалнинг номзодини кўриб чиқмоқда.
Агар келишув амалга ошса, “Барселона” лондонликлар ҳимоячиси текинга қўлга киритади. Сабаби, испаниялик футболчининг “Арсенал” билан шартномаси ёзда якунланиб, у эркин агент мақомига ўтади.
Шунингдек, “кўканорранглилар” Филипе Луис (“Атлетико”) ва Альберто Морено (“Ливерпуль”) каби ҳимоячиларга ҳам қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.