Ушбу саҳифада ўйиннинг натижаси ва энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин.
ЯНГИЛАШ
Учрашув бошланди. 4-дақиқада Жамшид Искандаров зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди, қайтган тўпни Темурхўжа Абдухолиқов дарвозага киритди лекин ўйиндан ташқари ҳолат туфайли гол инобатга олинмади.
10-дақиқада Шавкат Саломовнинг эркин жарима зарбасидан кейин йўллаган тўпи жуда хавфли чиқди. 15-дақиқада Арсланмират Амановнинг кучли зарбасини Асилбек Амонов қайтаришга эришди.
16-дақиқада Ислом Тўхтахўжаев бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллади - 1:0.
25-дақиқада Арсланмурат Амановнинг 25 метрлардан берган зарбаси ноаниқ кетди. Кейинги дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.
27-дақиқада Йован Жокич деярли 30 метрлардан гол урди - 2:0.
Биринчи таймда бошқа гол урилмади.
67-дақиқада Абдухолиқовнинг тўп узатишидан кейин Арсланмират Аманов гол урди - 3:0.
ЛОКОМОТИВ – СУРХОН 3:0 LIVE
15 июнь 2019 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 19:30
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Жасур Мухторов
Назоратчи: Артём Арутюнов
Комиссар: Аббос Аҳроров
Голлар: Ислом Тўхтахўжаев 16, - 1:0. Йован Жокич 27, - 2:0. Арсланмират Аманов 67, - 3:0.
"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Даврон Ҳошимов, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Олег Зотеев, Йован Жокич, Игорь Йелич, Азизбек Ҳайдаров (Азизбек Амонов, 46), Жамшид Искандеров, Арсланмират Аманов, Темурхўжа Абдухолиқов.
Захира: Маъмур Икромв, Ҳусниддин Ғофуров, Жавоҳир Алижонов, Жалолиддин Жумабоев, Умар Адҳамзода, Владислав Фомин, Бобур Эргашев, Диёр Туропов.
"Сурхон": Асилбек Амонов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Аюбхон Нўъмонов, Раҳматулло Бердимуродов, Шерзод Каримов, Шавкат Саломов, Абдул Азиз Юсупов, Аброр Исмоилов, Владимир Бубанья, Аъзам Алиев, Дарко Станоевич.
Захира: Азамат Аҳмедов, Нажмиддин Нормуродов, Равшанбек Хурсанов, Азамат Алланиязов, Убайдулло Холиқулов, Мирзакамол Камолов, Аббосбек Махсталиев, Суҳроб Неъматов, Шерзод Ҳакимов.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1947 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1707 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1410 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 1257 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1170 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1122 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1005 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 936 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 786 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 678 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |