"У Испанияда ўтказган 6 йили давомида барча совринни ютди. Бэйл дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланади. Мухлислар унинг оёғини ўпишлари керак.
Испан ОАВдаги миш-мишларга қарамай у клубда бахтли, испан тилида жуда яхши гапиради. У ва "Реал"нинг бошқа футболчилари ўртасида муаммо йўқ. Бундай нарсаларни ёзадиган инсонлар ҳеч нарсани билишмайди. Гарет "Реал"ни тарк этиши борасида ҳеч қандай гап бўлмаган. Бэйл ҳаммасидан мамнун, у "Реал"да қолмоқчи" - дейди Бэйлнинг агенти.
Гарет Бэйл жорий мавсум ЛаЛиганинг 21та учрашувида майдонга тушиб, 7та гол урди ва 2та голли пас берди.