«Turkish Women's Cup 2019»: Бугун Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Шимолий Ирландияга қарши майдонга тушади
05.03.2019 10:00 Ўқилди: 1476
Аввалроқ, Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси «Turkish Women's Cup 2019» мусобақасида иштирок этаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Бугун қизларимиз учинчи ўрин учун баҳсда Шимолий Ирландия терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Ўйин Аланья шаҳридаги «Gold City» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади.