Хабарларга кўра, 18 ёшли япониялик футболчига шунингдек "Бавария", "Манчестер Сити", ПСЖ ва "Барселона" клублари ҳам қизиқмоқда.
Кубо 2011 йилда "Барселона"нинг таклифига биноан клубнинг ёшлар жамоаси таркибига бориб қўшилган. Бироқ, 4 йил олдин ФИФА томонидан каталонияликларга қўйилган таъқиқ сабаб, у жамоа академиясини тарк этишга мажбур бўлганди.
Футболчи жорий мавсум 14та ўйин ўтказиб, 4та гол уришга эришган.