Фелипе Луис “Ювентус”га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин
05.03.2019 09:42 Ўқилди: 1763
“Атлетико” ҳимоячиси Турин клубига қарши жавоб ўйинида майдонга туша олмаслиги мумкин.
Жамоа расмий сайти хабарига кўра, 33 ёшли Луис Ла Лиганинг 26-турида “Реал Сосьедад”га қарши баҳсда жароҳат олган. Тиббий кўрик натижаларига кўра эса футболчи ўнг оёғи мушакларида жароҳат аниқланган. Шу боисдан унинг Турин клубига қарши майдонга тушиш эҳтимоли жуда паст баҳоланган.