“Аякс” бош мураббийи: “Рамоснинг йўқлиги — “Реал” учун ҳам жисмонан ҳам руҳан зарбадир”
05.03.2019 09:42 Ўқилди: 1549
“Аякс” устози Эрик Тен Хаг “Реал”га қарши учрашувдан олдин фикрлари билан ўртоқлашди.
“Рамос — “Реал” учун катта йўқотиш. Модрич ва Кроос майдон маркази бошлиқлари, бироқ Рамос — ҳимоянинг юраги. Унинг йўқлиги жамоа учун ҳам жисмонан ҳам руҳан катта зарба бўлади. Аммо улар Рамоссиз ҳам мақсадларига йетиши мумкин”,—дейди Тен Хаг.
ЕЧЛ 1/8 финали жавоб учрашуви доирасида “Реал” “Аякс”ни 5 март санасида Мадридда меҳмон қилади.