Маълум бўлишичда, Хедира март сўнгида майдонга қайтиши мумкин. Аввалроқ футболчининг юраги пульси ноодатий тарзда ураётганлиги аниқланиб, тиббий текширувлар натижасида жарроҳлик амалиётини ўтказганди. Натижада футболчи бир нечта ўйинларни ўтказиб юборди.
Хедира жорий мавсум “Ювентус” сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.