"Челси" посбони Эдуарду Лондон жамоаси билан ҳамкорликни якунлади ва "Брага"га қайтди.
"dn.pt" хабарига кўра, 36 ёшли дарвозабон 2020 йилга қадар "аристократлар" сафида бўлиши керак эди. Аммо у бу мавсумда жамоада бирорта ўйин ўтказмагани учун у ердан кетишга қарор қилди.
Посбон ўзининг профессионал фаолияти бошланган "Брага" билан 2 йиллик шартномага имзо чекиб бўлган.
Эдуарду 2016 йилда "Челси"га ўтганди. У асосий таркибда бирорта ўйин ўтказмади. Ўтган мавсумни у "Витесс" таркибида ижарада ўтказди.