Рамос 15 июнь куни уйланмоқда. Никоҳ оқшомига кимлар таклиф этилганини биласизми?
12.06.2019 21:21 Ўқилди: 1252
Серхио Рамос ва унинг бўлажак рафиқаси Пилар Рубио 15 июнь куни турмуш қуришади.
Тўй маросими Севилья шаҳрида ўтказилади. 33 ёшли футболчи ушбу кечага "Реал" президенти Флорентино Перес, клуб бош мураббийи Зинедин Зидан ва жамоадошлари Лукас Васкес, Кейлор Навас ҳамда Лука Модрични таклиф этди.
Шунингдек, висол оқшомига таклиф қилинган жуфтликлар орасида Жорди Альба ва унинг Ромарай Вентура, Серхио Бускетс ҳамда Элена Галера, Жерар Пике ва Шакира сингари таниқли инсонлар бор.
Бундан ташқари, кечага Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Висеньте Дель Боске ҳам ташриф буюради. Айни вақтда "қизил фурия"нинг устози Луис Энрике эса шахсий сабабларга кўра бора олмаслиги маълум бўлди.
Рамос ва Рубио 2012 йилдан бери алоқа ўрнатишган. Уларнинг Серхио Жуниор, Марко ва Алехандро исмли уч нафар ўғил фарзандлари бор.