
Ўйинга бироз кеч қолдим. Аниқроғи, роппа-роса 16:00да трибунага кириб келдим. Келганимда, ҳар бир жиҳат учрашув ичидаги ва атрофидаги кичик воқеа ва ҳодисаларга ҳам эътибор қаратдим. Стадион атрофида Европа стандартларидан ўрнак олган ҳолда касса ва хавфсизлик ходимлари ажойиб ишлашди.
Ўйингоҳга кираверишда тартиб жуда ҳавас қиладиган тарзда йўлга қўйилган. Кайфиятим кўтарилган ҳолда ўз ўрнимни топиб, аста-секин жойлашаётганим пайтда "Локомотив" футболчилари хурсанд қилишди. Анзур Исмоилов боши билан зарба берди, Тимурхўжа Абдуҳолиқов эса дарвозага тўпни йўллади. Бошланиши чакки эмас, дедим ичимда.
Муҳлислик маданияти ҳам ўсганлиги ва жамоанинг ҳар бир футболчисини ўзига ҳос услубда қўллаб-қувватлаб турилгани ва керакли пайтда далда бера олгани кўнглимни янада кўтариб юборди.
Ўйин ўрталарида учрашувга келган мутахассисларга кўзим тушди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби ва Равшан Ҳайдаровни баҳсни жиддий кузатиб борганликларини гувоҳи бўлдим. Дарвоқе, беллашувдан сўнг, Тимурҳўжа Абдуҳолиқов миллий терма жамоамизнинг март ойидаги йиғинига чақирилганлигидан хабар топдим. Умуман, Диёр Туропов, Сардор Мирзаев каби футболчилар ҳам менда илиқ таассурот қолдиришди. Уларни ҳам яқин орада Ўзбекистон МТЖ либосида кўриб қолсак ажаб эмас. Жамшидда (Искандеров) яхши техника бор. Бугун у ўзининг ёрқин ўйинини кўрсата олмади. Лекин, Жамага ишонаман, у ҳали ўзини айёрона паслари орқали ўз ўйинини топиб олади.
Учрашувнинг 90+3-Дақиқасида Исломнинг (Тўхтахўжаев) жаримадан йўллаган супер зарбасига қойил қолдим.
Умуман ўйин ҳақида фикрим ижобий. Бугунги "Локо" ва "Ал Ваҳда" жамоалари тўқнашувидан завқ олдим. "Локомотив" ўсишда давом этса, бу йилги ОЧЛда ушбу жамоадан юқори натижаларни кутишимиз мумкин. Хато ва камчиликлар етарли. Лекин, мавсум бошида бу ҳар қандай клубда содир бўладиган вазият. Баракалла! Мен жуда хурсандман, уйимга аъло кайфиятда кетяпман. Раҳмат йигитлар! Бугун сизларнинг кўзиингизда иштиёқни кўрдим.
Эртага "Пахтакор"дан ҳам камида шундай ўйин кутиб қоламан. Ҳалқаро мусобақада ҳамюртларимизга омад тилайман!

![]() | 30.05.2026 21:11 Ўқилди 16479 Anchelotti Neymarning jarohati haqida fikr bildirdi |
![]() | 30.05.2026 22:40 Ўқилди 9017 Zayniddin Tojiev: "Kubok 1/8 finalida "Paxtakor" bilan "Nasaf" tushmasa bo'lgani" |
![]() | 03.06.2026 00:48 Ўқилди 8236 Norvegiya Trampga "Tinchlik mukofoti" topshirilgani yuzasidan shikoyat qildi |
![]() | 30.05.2026 20:56 Ўқилди 6751 LIVE. YCHL finali. PSJ - "Arsenal" 0:0 (matnli translyatsiya) |
![]() | 27.05.2026 00:48 Ўқилди 6699 Ro'ziqul Berdiev: "Sho'rtan"dan yaxshiroq o'yin kutgan edik" |
![]() | 30.05.2026 22:16 Ўқилди 5261 Bobur Abdurahmonov: "Ikkinchi bo'limdagi o'yinimizdan qoniqdim" |
![]() | 30.05.2026 23:48 Ўқилди 5209 Aybek Nurbaev: "Tajribasizlik pand berdi" |
![]() | 02.06.2026 06:33 Ўқилди 5051 Anchelotti: «Bizda Pele yo‘q» |
![]() | 29.05.2026 01:56 Ўқилди 4956 Jo Koul: "Arne Slot yana bir imkoniyatga loyiq" |
![]() | 02.06.2026 07:22 Ўқилди 4621 O‘rtoqlik uchrashuvi. Guruhdoshimiz Kolumbiya Kosta-Rikani mag‘lub etdi |
Реклама
Сайт хақида