Ўтган мавсум "Олтин қўлқоп" соҳибига айланган "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид де Хеа бу мавсум етакчилар сафида йўқ. 29-турдан сўнг энг кўп қуруқ ўйин ўтказган посбон - "Ливерпуль" футболчиси Алиссон Бекер бўлиб турибди. У 17та учрашувда дарвозасидан гол ўтказиб юбормади. Иккинчи ўринни "Манчестер Сити" дарвозабони Эдерсон Мораес эгаллаб турибди. Кучли бешлик қуйидаги кўринишда: