“Мен жароҳатларга ўрганмаганман. МЮга ёрдам бера олмаётганимдан афсусдаман. Лекин. жамоа аъзоларининг майдонда ўзларини кўрсатаётганидан хурсандман. Жароҳатим боис, муҳим бўлган иккита (“ПСЖ” ва “Арсенал”га қарши) ўйинни ўтказиб юбораман. Шунга қарамай, мазкур баҳсларда жамоамни қўллаб-қувватлаб, тикланиш босқичларини давом эттираман.", - дея маълум қилган Мата ўз шахсий блоги орқали.
“Манчестер Юнайтед” 6 март куни ЕЧЛ 1/8 финал жавоб ўйинида ПСЖ маҳмони бўлса, 10 март санасида “Эмирэйтс Стэдиум”да “Арсенал” билан учрашади.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик футболчи 24 февраль куни "Ливерпул"га қарши учрашувда жароҳат олиб, захирага олинганди.